Адрес Massiv Lisunova-1, Tashkent, УзбекистанТелефон Вакансии Сайт Islom Ota Mosque http://islomota.uz/ |
График работы в году
Уточнить время работы и часы посещения можно по телефону Сайт, адрес, режим работы
|
Вакансии в Islom Ota Mosque
Islom Ota Mosque отзывы
|
- Отзывы сотрудников и любезных посетителей о Islom Ota Mosque;
- Положительные и отрицательные отзывы жителей города Алимкент;
- Все отзывы обязательно проходят модерацию.
Очень красивая мечеть.
06.01.2019
2016 йил 7 октябр – ҳижрий Зулҳижжа ойида муборак Жума куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида муҳташам «Ислом ота» жомеъ масжиди қайта қурилишдан сўнг фаолият бошлади. Масжид биноси 2015 йил баҳор ойида чиққан ёнғидан бутунлай куйиб, тамоман яроқсиз ҳолга келган эди. Бинониннг қолдиқларини бузиш жараёнида бунга яна бир бор амин бўлинди. Шу боис, масжид мутасаддилари ва маҳалла фаолларининг таклифига биноан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги масжидни тубдан бошқа қуришга рухсат берди. Масжидни тиклаш ишлари ўтган йилнинг сўнгида бошланиб 9 ой давом этди. Бугун жомеъ масжидининг умумий майдони қарийб икки баробар ошган бўлиб, 2900 квадрат метрдан 5400 квадрат метргача катталашди. Эндиликда масжид 1500дан зиёд киши (биринчи қаватда 750, иккинчи қаватда 850 дан ортиқ киши) намоз ўқиши мумкин. Масжиднинг асосий биноси баландлиги 22,1 метрни ташкил этувчи гумбаз, 36,65 метрлик катта минора ва ҳар бирининг баландлиги 10,82 метр бўлган тўртта кичик миноралардан иборат. Янги қурилган мажмуада бугунги кунда бошқа жомеъ масжидлардан фарқли ўлароқ кутубхона ташкил этилди. Кутубхонада бугунги кунда 300 турдаги 1500 га яқин китоблар, қўлёзмалар мавжуд. Замонавий таҳорат хоналари ҳам барпо этилди. Бир вқтнинг ўзида 100 га яқин киши таҳорат олиш имконига эга. Имконияти чекланган инсонлар учун зарур ускуналар, ҳавони тозалаб берувчи қурилма ва кондиционерлар тизими мослаб ўрнатилди. Масжид ҳовлисида дам олиш жойлари ҳам яратилди. Масжиднинг Фарғона йўли бўйида, халқаро аэропорт яқинида жойлашгани алоҳида эътиборга молик. Пойтахтга келаётган меҳмонлар масжидни зиёрат қилиб, покланиб, хайрли дуолар билан кириб келадилар. Зотан, масжид инсонларни маънавий покловчи муқаддас даргоҳдир. Хусусан ушбу масжид бирор кишини бефарқ қолдирмаса керак. Масжид замонавий қурилиш талабларига тўлиқ жавоб бериш баробарида, қадимий Шарқ меъморчилик мактаби анъаналарини ҳам ўзида акс эттирган. Қурилишда нафақат юртимизда, балки Марказий Осиё минтақасида ўз соҳасида обрў қозонган, мамлакатимиз бўйлаб жуда кўп катта-катта иншоатларни барпо қилиб келган қўлигул усталари ишлади. Энг муҳими ‒ мажмуанинг маънавий «архитектор»и бор, аҳли Қуръон, аҳли илм одам бош бўлиб тургани ҳамма ишда яққол балқиб турибди. Масжид деворларидаги ёзувлар, бетакрор нақшлар юксак дид билан поклик асосида ишланган. Тошкент шаҳрининг энг эски масжидларидан бири саналмиш ва уч юз йиллик тарихга эга “Ислом ота” масжидининг қайта тикланиши – халқимизнинг диний-маънавий қадриятларини сақлаб қолишга ёрдам берувчи чинакам тарихий ҳодисадир. Манба: islomota.uz
21.12.2018
One of the great mosques in the city. Gave me spiritual wisdom!
05.12.2018
Аллоҳ ҳайрли қилсин .
19.11.2018
Cool
03.11.2018
Отзывы о других организациях
Parking Lot
Ташкент, Узбекистан
Химчистка ЧП "Лаундри-Люкс"
Mirzo Ulug'bek shoh ko'chasi, Тошкент, Узбекистан
Мирзо Улугбекский Автосалон
Mirzo Ulug'bek shoh ko'chasi, Тошкент, Узбекистан
yoyma
Киёт, Тошкент, Узбекистан
"Thomas Munz"
Улица Усмана Носира 61, Тошкент, Ташкент, Узбекистан